Марказ ходимларига замонавий компьютерлар топширилди

50

Қораўзак тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи мутахассислар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш йўлида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, иш самарадорлигини ошириш ва мутахассисларни замонавий техника воситалари билан таъминлаш мақсадида, Қораўзак тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллалардаги ижтимоий хизмат кўрсатувчи 9 нафар ходимга 9 та замонавий компьютер топширилди.

Унда туман ҳокими Анвар Баймуратов иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ижобий натижалар ҳақида сўзлаб, бу ишларни янада давом эттириш ва халқнинг розилигига эришиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Албатта, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимларига яратилаётган бундай қулай шароитлар, уларнинг ҳужжатлар билан ишлашини тез ва сифатли амалга ошириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳар бир муҳтож оилага манзилли ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги