Европа комиссари: Гренландиядаги хавф НATOни тугатиши мумкин

35

АҚШ Гренландияни ҳарбий йўл билан эгаллаши НATO учун якун бўлади, дея огоҳлантирди Мудофаа ва Космос бўйича Европа комиссари Андриус Кубилиус.

Маълумки, Президент Дональд Трамп Дания қироллиги мухтор ҳудуди ҳисобланган Гренландия стратегик ва минералларга бой ҳудуд сифатида Россия ёки Хитой босиб олмаслиги учун АҚШ назоратида бўлиши кераклигини даъво қилиб келади.

Кубилиус «Қўшма Штатлар босқини эҳтимоли пастлиги, шу билан бирга мавжуд шартнома, аъзо давлатларга ҳарбий тажовуз юзага келган тақдирда, Европа Иттифоқига Данияни қўллаш мажбуриятини юклаши»ни таъкидлади.

– Бу масала Даниянинг қарорига боғлиқ, – деди комиссар. – Қироллик қандай жавоб беради, қайси позицияни эгаллайди? Мабодо бирор аъзо давлат ҳарбий тажовузга дуч келса, бошқа давлатлар ёрдам беришга мажбур.

У Гренландияни куч билан эгаллаш мантиғини шубҳа остига олиб, бу АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо ҳамда бошқа турли соҳалардаги муносабатларга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатишидан огоҳлантирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА