Бугун гуруҳдаги ҳал қилувчи ўйин бўлади

Бугун Саудия Арабистонида футбол бўйича U-23 Осиё кубогида кейинги босқичга чиқиш учун ҳал қилувчи 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
«С» гуруҳида Жанубий Кореядан сўнг дарвозаларга урилган голлар ҳисобига 4 очко билан иккинчи ўринда бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ етакчиси билан ўйинга тушади.
Бундан олдин Эрон ёшлар терма жамоаси билан 0:0 ўйнаган Равшан Ҳайдаров шогирдларини бу турда фақат ғалаба ёки Ливаннинг Эрондан очко олиши қониқтиради.
Шу боис бу ўйинга жамоамиз аъзолари пухта тайёргарлик кўрмоқда. Шуни айтиб ўтишимиз керакки, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида «Орол» футбол клубининг икки тарбияланувчиси дарвозабон Самандар Муратбаев ва ярим ҳимоячи Муҳаммедалий Реймовлар ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун соат 16:30 да бошланади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси