Стоматология соҳасидаги хизматлар ҳажми ортмоқда
11

Стоматология соҳасидаги хизматлар ҳажми ортиб бормоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 18,2 триллион сўмни ташкил этган.
Мазкур соҳадаги хизматлар умумий 31,1 фоизини шифохона муассасалари хизматлари, 15,7 фоизини тиббий амалиёт ва стоматология соҳасидаги хизматлар ҳиссасига тўғри келган.
Қўмита маълумотларига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга ошган.