ЕИ раислиги Кипрга ўтди

18

Кипр расман Европа Иттифоқи раислигини қабул қилди. Никосияда бўлиб ўтган учрашувда Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Украина Президенти Владимир Зеленский иштирок этди.

Кипр Президенти  Никос Христодулидис мамлакат раислиги даврида Киев энг устувор вазифа бўлишини таъкидларкан, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги қатъий қўллаб-қувватланишини билдирди.

Кипрга ташрифи давомида Зеленский орол-давлат раҳбарлари билан мамлакати учун халқаро ёрдам ва хавфсизлик кафолатини муҳокама қилгани айтилмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА