Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Сизларни бугунги 8 январь – Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклаймиз.
Ўтган давр мобайнида прокуратура органлари фаолияти давлат ислоҳотларига мос равишда такомиллаштириб борилди. Бунинг натижасида соҳанинг халқимиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги ишлари янада яхшиланди. Энг муҳими, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тубдан мустаҳкамланди.
Ҳурматли соҳа фидойилари, сизларнинг машаққатли ва айни пайтда шарафли касбингизни бенуқсон адо этишдаги меҳнатингиз доимо эътибор ва ҳурматга лойиқ.
Бугунги байрам муносабати билан сизларни яна бир бор самимий табриклаб, хонадонингизга омонлик, ишларингизда муваффақият, машаққатли меҳнатингизни бажаришда толмас куч-ғайрат тилаб қоламиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев