Украина, Буюк Британия ва Франция қўшма декларация имзолади

Хорижий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Украина, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Парижда Киевнинг мудофааси, қайта тикланиши ва стратегик барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун кўп миллатли кучларни жойлаштириш нияти умумлашган декларацияни имзоладилар.
Владимир Зеленский, Эммануэль Макрон ва Кир Стармер имзолаган ҳужжат Парижда бўлиб ўтган “Ихтиёрий коалиция” саммитидан сўнг қабул қилинди.
Мазкур учрашувда Киевнинг мудофаа салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва тинчликка эришиш йўлидаги сиёсий қадамлар муҳокама қилинди.
Россия билан сулҳ тузилган тақдирда қўшин юборишга тайёрлигини билдирган Буюк Британия ва Франция бошчилигидаги 35 мамлакат вакиллари “Ихтиёрий коалиция” раҳбарлари мулоқотида иштирок этди.
Мунозара Украина учун хавфсизлик кафолатини таъминлаш механизмини яратишга қаратилди.
Г.Сатторова, ЎзА