Ўзбекистонда хорижлик талабалар сони ортмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келаётган хорижликлар сони ортиб бормоқда. Мамлакатимизда таълим олаётган хорижликлар орасида энг катта улуш Ҳиндистон ва Туркманистон фуқароларига тўғри келмоқда.
Хусусан, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 37 минг нафардан ортиқ чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 54,3 фоизга ошган.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Ҳиндистон — 16,3 минг нафар,
Туркманистон — 8,9 минг нафар,
Тожикистон — 2,7 минг нафар,
Покистон — 1,7 минг нафар
Хитой — 1,4 минг нафар,
Жанубий Корея — 870 нафар
Қирғиз Республикаси — 823 нафар,
Миср — 737 нафар,
Филиппин — 501 нафар,
АҚШ — 464 нафар,
Туркия — 357 нафар,
Афғонистон — 291 нафар,
Иордания — 194 нафар,
Буюк Британия — 179 нафар,
Россия — 164 нафар,
ЖАР — 155 нафар,
Эрон — 115 нафар,
Қозоғистон — 113 нафар,
Бангладеш — 97 нафар,
Италия — 94 нафар.
Гулноза Бобоева,
ЎзА