Фуқароларнинг иш ҳақилари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Шуманай туман бўлими томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Шуманай тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 4, 24 ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабларидан ундирувчилар уч нафар ўқитувчининг фойдасига жами 30 миллион 400 минг сўм иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Бу жараёнда иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги