Бўзатовда кўчалар асфалтланмоқда

Ташаббусли бюджет жараёнининг 2025 йил иккинчи мавсумида Бўзатов шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Қорақалпоғистоннинг 60 йиллиги», «Талвас», «Олмазор», «Қ.Авезов», «Еркин жағиси», «И.Юсупов» ва «Шамензор» кўчаларининг аҳолиси ўз кўчаларини асфалтлаш лойиҳасини ютиб олган эди.
Ўтган давр ичида, шу номи кўрсатилган кўчалардаги ғадир-будур, ўнқир-чўнқир йўллар текисланиб, «Қорақалпоғистоннинг 60 йиллиги», «Талўас», «Олмазор» кўчалари тўлиқ асфалтланди.
«Қ.Авезов», «Еркин жағиси», «И.Юсупов» ва «Шамензар» кўчаларида эса, бу ишлар ҳали давом этмоқда. Қиш куни бўлишига қарамай ҳозирги кунларда фидойи йўлчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида ушбу кўчаларга шағал ётқизиш ва уларни текислаш ишлари олиб борилмоқда.

Албатта, халқ фаровонлиги учун қилинаётган бу ишлар ҳудуд аҳолисининг мушкулини осон қилиб, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси