Мактабгача таълимда маҳорат куни

Республикамиздаги таянч давлат мактабгача таълим ташкилотларида «Болаларда ижтимоий-эмоционал ривожланишни рағбатлантириш» мавзусида навбатдаги «Методик маҳорат куни» тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирларда мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари фаол иштирок этиб, тадбир давомида болаларда ижтимоий-эмоционал компетенцияларни шакллантириш, уларнинг ҳис-туйғуларини англаш ва бошқариш, шунингдек, мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган замонавий педагогик ёндашувлар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва эмоционал барқарорлигини таъминлашда самарали методлар ва технологиялардан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида илғор педагогик тажрибалар умумлаштирилиб, уларни келгусида таълим-тарбия жараёнига кенг жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги