«Хаббл» коинотда қора материя асосида янги объектни кашф этди
17

«Хаббл» телескопи янги турдаги космик объектлар намунасини аниқлади. Бу «шаклланмаган галактика» деб аталадиган, деярли тўлиқ қора материя ва газдан ташкил топган, бироқ биронта ҳам юлдузга эга бўлмаган объектнинг тасдиқланган биринчи ҳолатидир.
Объект Ердан тахминан 14 млн ёруғлик йили масофада жойлашган ва у Cloud-9 деб номланди. Бу кашфиёт галактикалар шаклланиш жараёнларини тушунишимизни сезиларли даражада ривожлантириши ва қора материянинг моҳиятини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин.