Кўргазмали семинар ташкил этилди

40

Нукус туманидаги Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси дала майдонларида ғалла экинлари мисолида кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Д.Утамбетов ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этди.

Семинарда ғалла парваришини тўғри ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш, ерлардаги шўр ювишга тайёрлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориш тармоқларини бетонлаштириш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластерлар вакиллари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва соҳа мутахассислари дала шароитида амалий таклифлар ва илғор тажрибалар билан танишди. Мутахассислар агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш бўйича тушунтиришлар берди.

                                                                           Қорақалпоғистон ахборот агентлиги