«Ҳудудий электр тармоқлари»га 30 та электромобиль топширилди

26

Мамлакатимизда инфратузилмани, жумладан, аҳолини ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ушбу соҳаларда фаолият юритаётган ишчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, иш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳам филиалларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон ҳудудий филиали таркибига кирувчи шаҳар ва туман электр таъминоти бўлимлари учун 30 дона «Changan» юк-йўловчи ташувчи электромобильларининг харид қилиниши истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш имконини беради.

Нукусда ушбу автомобилларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов сўзга чиқиб, фойдаланишга топширилаётган ушбу хизмат транспортларининг афзалликларига тўхталиб, сўнгги йилларда аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида қўлга киритилган ютуқлар замирида Президентимизнинг соҳа ривожига қаратаётган доимий эътибори турганлигини мамнуният билан қайд этди.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 30 дона электромобиль олинди. Улар шаҳар ва туманларга юборилади.

 

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги