Ўзбекистоннинг импорт ҳажми ўсмоқда

19

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг импорт ҳажми 41,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида мамлакатимиз жами 180 та давлатдан товар ва хизматлар импорт қилган.

2025 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон импортида энг катта улушга эга бўлган ТОП–10 давлатлар қуйидагилардан иборат:

Хитой — 12,8 млрд АҚШ доллари;
Россия — 7,8 млрд доллар;
Қозоғистон — 3 млрд доллар;
Туркия — 1,7 млрд доллар;
Корея Республикаси — 1,5 млрд доллар.

Шунингдек, Германия ва Ҳиндистондан ҳар бири 1 млрд долларлик импорт амалга оширилган.

Рўйхатдан, шунингдек, Туркманистон (926,2 млн доллар), Беларусь (698,8 млн доллар) ҳамда АҚШ (656,1 млн доллар) ўрин олган.

Ҳамроз Баянов, ЎзА