Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар сифати янада оширилмоқда

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Тахиятош тумани бўлими томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи мутахассисларнинг фаолияти учун зарур шароитларни яратиш йўлида амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, иш самарадорлигини ошириш ва мутахассисларни замонавий техника воситалари билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 11 маҳалладаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассисларга 11 дона замонавий компьютер (моноблок) топширилди.

Бу яратилган шароитлар ҳужжатлар билан ишлашни тез ва сифатли амалга ошириш, аҳолининг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, ижтимоий хизматларнинг сифатини ошириш ва ҳар бир муҳтож оилага манзилли ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.
Халқнинг фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган бундай ислоҳотлар бундан буён ҳам давом эттирилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги