Спортчилар йилни қандай якунламоқда?: 2025 йилга бир назар

6

Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида гандбол бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Халқаро гандбол федерацияси кубогининг Осиё қитъаси босқичи бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада Ўзбекистон U-18 ва U-20 терма жамоалари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, финал беллашувларида ўсмирларимиз Ҳиндистон терма жамоасини 47:23, U-20 жамоамиз Қозоғистон терма жамоасини 38:18 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Шуни айтиб ўтишимиз керакки, чемпион жамоалар таркибида қорақалпоғистонлик Боймурат Рейпназаров, Шахзод Шерниязов ва Рахат Жолдасбаевлар иштирок этиб, терма жамоанинг ғалабасига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги