Мўйноқлик болалар ҳам Президент совғасини олди
7

Мўйноқ туманида ҳам Янги йил байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Б.Менглибеков ва ИИБ бошлиғи Ж.Юсуповлар иштирок этиб, болаларни ва уларнинг ота-оналарини, васийларини Янги йил байрами билан самимий табриклаб, ота-онасидан айрилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган болалар учун Президент совғаларини топширди.
Байрам тадбирида болаларга туман фаоллари ва ҳомийлар томонидан тайёрланган совғалар ҳам топширилди.

Байрамга муносиб безатилган арча атрофида севимли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар болаларга унутилмас лаҳзалар, қувонч улашди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги