«Президент арчаси» ҳаммага кўтаринки кайфият бағишлади

13

Янги йил байрами инсонларни эзгу орзу-умидлар ва янги умидлар билан бирлаштирадиган қутлуғ айёмлардан ҳисобланади. Шу боис ушбу байрам арафасида ер юзининг кўплаб жойларида дунё халқлари бир-бирига эзгу тилаклар билдириб, байрам совғаларини ҳадъя этади. Бу ажойиб манзараларни бизнинг мамлакатимиз ҳудудларида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Байрам муносабати билан Тахтакўпир тумани Маданият маркази ёнида байрамга мос безатилган арча атрофида «Президент арчаси» номли байрам кечаси ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Даулетов ҳудуд аҳолисини юртимизга кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, барчага ўзининг энг эзгу тилакларини билдирди ва бир гуруҳ болаларга байрам совғаларини топширди.

Байрам дастури давомида кўнгилочар ўйинлар, саҳна кўринишлари, қувноқ қўшиқлар ва томошалар намойиш этилиб, бу иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси