Талон-торож қилинган 90 миллион сўм мажбурий ундирилди
60

Фуқаро Х.И. қурилиш фирмаси раҳбари бўлиб ишлаб, мактабни таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган пул маблағларини талон-торож қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан айбли деб топилиб, унга нисбатан Бухоро вилояти судининг 2025-йил 17-октябрдаги қарори билан 90 миллион сўм жарима солинди.
Ушбу жаримани ундириш ҳақидаги ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди.
Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида аниқланган автомашина ва кўчмас мулкга банд солинди.
Шунинг натижасида, қарздор 90 миллион сўм жаримани жорий йилнинг 16-декабрь куни тўлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги