Қўнғиротлик болаларга ҳам Президент совғалари топширилди

14

Қўнғирот туманида Янги йил байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари А.Мамутов иштирок этиб, болаларни Янги йил байрами билан табриклади. Шу билан бирга, мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида ёш авлоднинг таълим-тарбияси йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Янги йилни интиқлик билан кутаётган, катта орзу-умидлар билан яшаётган болажонларга Президент совғалари топширилди.

Президентимизнинг Янги йил совғаси болаларга чексиз шодлик бағишлаб, хотирасида бир умр муҳрланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги