Болаларга Президент совғалари топширилди

58

Юртимизда эртанги келажагимиз бўлган ёш авлодларнинг замон талабига мос таълим олиши ва ҳунар эгаллаши учун кўплаб қулай шароитлар яратиб берилмоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳар йили мамлакатимизда янги йил байрами арафасида Президентимиз томонидан боқувчисини йўқотган оила болаларига байрам совғаларини топшириш анъанага айланганини айтиб ўтишимиз ўринлидир.

Шундай байрам тадбири Қораўзак туманида ўтказилиб, унда туман ҳокими Анвар Баймуратов болаларни янги йил байрами билан самимий табриклади.

Тадбирда Президентимизнинг болаларга бўлган алоҳида ғамхўрлигига тўхталиб, жорий йил ёшларимиз ҳаётида улкан янгиланишлар, ютуқлар билан якунланаётганини таъкидлади ва туман ҳудудида яшовчи боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларига Президент совғалари топширилди.

Байрам кечасида болажонларга бағишланган концерт дастури намойиш этилиб, бу ёш авлод қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси