Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди

19

Янги йил байрами арафасида Нукус шаҳридаги Ботаника боғи маҳалласида маҳалла фуқаролар йиғини биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмитаси раиси Ш.Отемисов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С. Турманов, Нукус шаҳар ҳокими А. Даняров, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.

Янги бино «Moynaq LDSP» МЧЖ томонидан қуриб битказилди. Унинг қурилиш ишларига Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетидан жами 378 миллион сўм маблағ ажратилди.

Янги бино маҳалла аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда жамоатчилик фаоллигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги