Президент арчаси болаларга қувонч бағишлади

12

Амударё туманида Президент арчаси байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Қувонч ва меҳрга тўла ушбу тадбирда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, болаларни, уларнинг ота-оналарини ва барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил байрами билан самимий табриклади.

Байрам тадбири давомида туман ҳокими томонидан тадбирга йиғилган болаларга байрам муносабати билан Президент совғалари тантанали равишда топширилди. Бу совғалар кичкина кўнгилларда шодлик уйғотиб, уларнинг юзларида қувонч бағишлади.

Тадбир «Янги йил эртаги» номли ранг-баранг саҳна кўринишлари билан давом этди. Кичкинтойларнинг ажойиб чиқишлари, қувноқ рақслари ва куй-қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашиб, тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги