Йил фаоллари тақдирланди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2025 йил давомида алоҳида фаоллик кўрсатиб, юқори натижаларга эришган профессор-ўқитувчилар, мутахассис ходимлар ва талаба-ёшларни рағбатлантириш, уларнинг меҳнатларини муносиб баҳолаш мақсадида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда институт ректори Алишер Уббиев сўзга чиқиб, эшик қоқиб турган янги 2026 йил билан йиғилганларни табриклади. Якунланаётган йилда институтда ўқув жараёнини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижаларга тўхтаб ўтди.
Албатта, бундай натижаларга эришишда мамлакатимизда олий таълимга қаратилаётган эътибор, яратилган шароитлар ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти катта.
Тадбирда йил давомида илмий-педагогик соҳада юқори натижаларга эришган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Шу билан бирга, “Энг фаол йил талабаси” танловининг институт босқичи ғолибларига дипломлар топширилди.



Тақдирлаш маросими “Тўмарис” халқ ансамбли, мусиқа таълими кафедраси профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар ижросидаги байрам концерти билан давом этди.
Институтда янги йил байрами тадбирлари давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги