“Марказий Осиё Япония” мулоқоти ўзаро ҳамкорлик ва яратувчанликнинг янги чўққисини бошлаб беради

Муносабат
Ҳурматли Президентимизнинг “Марказий Осиё Япония” форматида ўтказилган илк саммитидаги нутқида ушбу учрашувнинг тарихий аҳамияти, унинг стратегик мазмуни ва келажакка қаратилган аниқ ташаббуслари мукаммал акс эттирган.
Унда “Марказий Осиё Япония” саммитига 20 йил аввал Япония томонидан асос солингани алоҳида таъкидланиб, ушбу ташаббуснинг стратегик жиҳатдан тўғри ва узоқни кўзлаган қарор бўлгани ҳаётнинг ўзи томонидан исботлангани қайд етилган. Илк саммитнинг Токиода, юксак даражада ўтказилиши ушбу форматни янги босқичга олиб чиқди.
Бу саммит минтақавий ҳамкорликда янги саҳифа очиб, давлатлар ўртасида ишонч, ўзаро ҳурмат ва тенг шериклик тамойилларига асосланган муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Пардагул Раззакова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Беруний тумани бўлинмаси раҳбари
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги