Паратаэквондочиларимиз 4 та медални қўлга киритди

21

 

21-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг паратаэквондо тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан параспортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Қизиқарли ўтган чемпионатда республикамиз вакиллари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, 80 кг вазнда О.Аматов, 63 кг да Х.Сапарбаев ва 52 кг да Г.Қурбоновалар биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

А.Бобониёзова эса фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Ғолиб параспортчиларни Абдинаим Кабулов тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси