Кўча бошилари, нуроний-оқсоқоллар билан учрашув ўтказилди

Қорақалпоғистон санъат саройида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевнинг шаҳар ва туманлардаги кўча бошилари, маҳалла ва овуллардаги нуроний-оқсоқоллар билан учрашуви ўтказилди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори билан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, минтақамизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича алоҳида қабул қилинган қарор, фармонлар ҳақида маълумот берди.
Учрашувда асосан фақат Қорақалпоғистон учун 2017-йилдан бери 78 фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ҳозирги вақтда 38 ҳужжатнинг ижроси давом этаётгани, шунингдек, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилган ва бугунги кунда давом эттирилаётган эзгу ишлар, олдинда турган вазифалар кенг сўз этилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган йиллар Қорақалпоғистон тарихида алоҳида аҳамиятга эга воқеаларга бой бўлди десак янглишмаган бўламиз. Чунки, бу қисқа вақт ичида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, бу эзгу ишларнинг амалий натижалари ҳар бир хонадонга етиб бормоқда.
Қорақалпоғистон учун мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлмаган имтиёзлар берилиб, бунинг натижасида аҳолининг ҳаётий муаммоларига ечим топиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, республикамизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ишлари янги босқичга кўтарилди.
Ўтказилган учрашувда ана шундай эзгу амаллар кенг сўз этилди.
Учрашув давомида маҳаллаларда оғизбирчиликни сақлаш, ёшларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, узоқ йиллик ҳаёт тажрибаси билан кўпчиликка намуна бўлаётган кўча бошилари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори асосида «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги