Қорақалпоғистонга «Президент совғалари» етиб келди

8

Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, «Меҳрли мактаб» ўқувчилари, ота-онасининг қаровисиз қолган, ота-оналари Ватанимиз чегараларини ҳимоя қилишда қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари учун «Президент совғалари» Қорақалпоғистонга етиб келди.

Ушбу 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган «Президент совғалари» таркибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, китоблар тўплами, канцелярия буюмлари, юмшоқ ўйинчоқлар, дидактик ўйинлар ва бошқа совғалар киритилган.

Президент совғалари республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида 25 декабр куни тантанали равишда топширилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги