Фаол аёлларга «Эътибор-2025» мукофоти топширилди

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Эътибор-2025» мукофотини топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади. Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, шу асосда уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллиги ортиб, барча соҳаларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш йўналишида кўплаб имтиёзлар берилмоқда, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларимиз моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.
Ўтказилган тадбирда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллик кўрсатган, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлида самарали фаолият олиб бораётган аёлларимизнинг хизматлари баҳоланиб, уларга «Эътибор-2025» мукофоти топширилди.

Шунингдек, тадбирда «Йил аёли,» «Гендер тенглик фаоли» ва «Йилнинг энг яхши хотин-қизлар фаоли» танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари тақдирланди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги