Кучли таъсир этувчи маҳсулотларнинг ноқонуний айланмаси аниқланди

10

 

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тезкор тадбирлар давомида фуқаро 60 дона оздирувчи кофе маҳсулотларини сотиш жараёнида тўхтатилиб, унинг ёнидан таркибида кучли таъсир этувчи элементлари бўлган жами 480 дона маҳсулот борлиги аниқланди.

Шунингдек, Нукус шаҳри Марказий деҳқон бозорида ўтказилган тадбирда савдо дўконидан ҳужжатсиз, хорижда ишлаб чиқарилган 1417 дона турли биологик фаол қўшимчалар ва оздирувчи қаҳва маҳсулотлари топилди.

Жами қиймати 24 миллион сўмга тенг бўлган 1957 дона маҳсулот ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги