Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

18

 

Айни пайтда Нукус шаҳри ва туманларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шуманай тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ҳам Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 12 корхона ва ташкилот 27 бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмарка давомида жами 12 нафар фуқаро иштирок этган бўлса, 7 нафар хотин-қиз доимий ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, 5 нафар фуқарога меҳнат қонунчилигига оид ва vacancy.argos.uz сайтида эълон қилинган бўш иш ўринлари учун ўтказиладиган танловлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги