Ижтимоий объектларнинг мавсумга шайлиги прокурор назоратида

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов томонидан Нукус шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда марказий иссиқлик таъминотининг қиш мавсумига шайлиги ўрганилди.
Жумладан, “У.Халмуратов” номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларга яратилган шароитлар, мавсумда марказнинг иситиш тизимининг барқарор ишлаш имконияти, созлиги ва бошқа мавсумни беталофат ўтказишга қаратилган тадбирлар ўрганилди.

Шундан сўнг, “Коммунал иссиқлик маркази” МЧЖнинг “Кўк озек” МФЙ ҳудудидаги янгидан барпо этилган марказий иситиш қозонхонасининг фаолияти ўрганилиб, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар ва бошқа объектларни иссиқлик энергияси, иссиқ сув билан узлуксиз таъминлашнинш барча чораларини кўриш борасида масъулларга қатъий топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги