Қуёш панелидаги носозлик бартараф этилди

15

Беруний туманида яшовчи фуқаро С.К. қуёш панеллари ўрнатиш бўйича “T.H” масъулияти чекланган жамияти билан 160 миллион сўмлик шартнома тузган.

Шартномага асосан, қуёш панеллари ўрнатиб кетишган. Аммо орадан кўп ўтмай қуёш панелида носозлик туфайли ёнғин чиққан. Фуқаро “T.H” масъулияти чекланган жамиятига қайта-қайта мурожаат қилган, аммо ҳал этилмаган.

Натижада ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб, Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Беруний тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан мурожаат белгиланган тартибда ўрганилди. Ўтказилган саъй-ҳаракатлар натижасида истеъмолчининг талаби инобатга олиниб, “T.H” масъулияти чекланган жамияти томонидан панеллар таъмирлаб берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги