Божхона постида йирик миқдордаги контрабанда товари аниқланди

16

 

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ва чегара кучлари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Волгаград-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поездининг 7-сонли вагонидаги ҳожатхонанинг юқори (вентиляция) қисмига тиш даволашда ишлатиладиган имплантлар ва асбоб-ускуналар, ушбу таркибнинг 12-сонли вагонидаги купесининг томи, шахта бўлимларида яширилган тиббий буюмлар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, жами 3606 дона турли хилдаги тиш даволашда фойдаланиладиган имплантлар ва тиббий буюмларнинг қиймати 1 миллиард 839 миллион 592 минг сўмга тенглиги тасдиқланиб, ушбу буюмларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги сабабли тиббиёт амалиётида қўлланилганда инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкинлиги маълум қилинган ҳамда сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланганлиги кўрсатилган.

Ҳозирги вақтда бу бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги