Ис газидан эҳтиёт бўлинг!
23

Кунлар совуши муносабати билан ФВВ иситиш печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда:
🔹 иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслиги ҳамда ёриқлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беринг;
🔹 газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг;
🔹 махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратинг;
🔹 иситиш печи эшигини очиқ ҳолда қолдирманг.