Сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш – давр талаби

26

Хўжайли туманидаги «Сомонкўл» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Шукуруллаева Тўлғаной» фермер хўжалигида сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишга бағишланган кенгайтирилган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари К.Собиров, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Юсупов, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари фаоллари ва фермерлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, «Рай небесный» МЧЖ раиси А.Ахмедов томонидан қуёш панеллари асосида ишлайдиган «KAVSAR» технологиясининг афзалликлари ва иқтисодий самарадорлиги ҳақида маълумотлар берилиб, ушбу тизимни амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги