Сенатда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказилди
18

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Корея стратегик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Корея парламентлараро учрашувларига пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори даражада ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.