Дастурхонимиз тўкин, байрам кўнгилдагидек…

17

2025 йил 14 декабрь куни Шуманай тумани деҳқон бозорида туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.

– Ҳар йили Янги йил байрами арафасида ташкил этиладиган бундай ярмаркалар халқимизнинг дастурхонини тўлдириб, фарзандлари билан бирга байрамни кўнгилдагидек ўтказиши учун йўлга қўйилган хайрли тадбирлардан бири, деб ҳисоблайман. Ярмаркада барча озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштириб сотилмоқда. Мен янги қиймаланган гўштнинг (фарш) килограммини 80 минг сўмдан сотиб олдим, энди бошқа рўзғор буюмларини ҳам сотиб олмоқчиман. Бундай тадбирларни ташкил этаётган раҳбарларимиздан, бозор маъмуриятидан миннатдормиз, – дейди харидорлардан бири.

Ярмаркага туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан гўшт, мева, полиз маҳсулотлари ва бошқа кундалик турмушда ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари савдога қўйилди.

Бундай ярмаркалар Нукус шаҳри ва туманлардаги барча бозорларда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги