Байроғимиз – эзгулик, поклик, тинчлик тимсоли

29

 

«Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

1992 йил 14 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XI сессиясида «Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Нукус шаҳри марказида ўрнатилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ёнида «Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганига 33 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, халқимизни байрам муносабати билан табриклади.

Таъкидланганидек, юртимиз байроғи эзгулик, донишмандлик, поклик, садоқат, гўзаллик, тинчлик, янгиланиш каби туйғуларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир. Шундай экан, байроғимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни улуғлаш ва юксакларга кўтариш – ҳар биримиз учун она-Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиздир.

Сўнгги йилларда халқимиз ҳаётида, инсонларнинг маънавий оламида улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бермоқда. Бунда, Президентимиз томонидан фақат Қорақалпоғистон учун қабул қилинган қарор ва фармонлар халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилишига асос бўлмоқда.

Тадбирда ана шундай юртимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар кенг эътироф этилди.

Байрам тадбири санъат ва маданият ходимларининг концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги