Тўрткўл туманида суд қарорлари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди

3

Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл тумани бўлими томонидан суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ишлар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Маҳаллабай” услубида ташкил этилган бўлиб, бунда тумандаги ҳар бир маҳаллага биттадан давлат ижрочиси бириктирилган.

Шу сабабли, Тўрткўл тумани хокимлигида Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими бошлиғи А.Сарыбаев, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди раиси Ж.Кеулимжаев ва тумандаги барча маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, Бюронинг Тўрткўл туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг давлат фойдасига давлат божиларни ундириш ҳақидаги суд қарорлари бўйича чиқарилган ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, ундирилган пул маблағларини давлат бюджетига йўналтириш ва бу орқали аҳолининг давлат бюджетидан оладиган ҳар ҳил маблағларининг ўз вақтида берилишини таъминлашга қаратилган.

Тадбирда маҳаллаларда истиқомат қилувчи имконияти бўла туриб қарздорликларни бартараф этмаган шахслар билан индивидуал ишлаш амалиётини йўлга қўйиш таклифи берилиб, шу каби шахсларнинг рўйхати шакллантирилди ва берилган таклифлар маҳалла раислари томонидан мақулланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги