Марказий Осиё — янги давр остонасида: интеграция, ишонч ва тараққиёт

Қорақалпоғистон тиббиёт институтида «Марказий Осиё – янги давр остонасида» мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосинова, институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори М.Курбаназаров, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар иштирок этди.
Семинарда бугунги кунда Марказий Осиёда шаклланаётган янги сиёсий руҳ, қўшни давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч, мулоқот ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши юзасидан фикр алмашилар экан, 2017 йилдан буён ўтказиб келинаётган Маслаҳат учрашувлари формати минтақа мамлакатлари учун доимий дипломатик платформага айланганини таъкидлади. Бунинг натижасида чегаралар масаласида муҳим келишувлар, қўшма лойиҳалар ва иқтисодий интеграция жараёнлари сезиларли даражада фаоллашган.
Шунингдек ўтказилган тадбирда, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт инфратузилмаси, сув, энергетика ва экологик барқарорлик ҳамда минтақавий институтларни мустаҳкамлаш йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг тушунча берилди.

Тадбир якунида «Янги Марказий Осиё» бу девор эмас – кўприк: ҳамкорлик, ишонч ва умумий тараққиёт майдони экани таъкидланди. Минтақавий бирдамлик, ўзаро ишонч ва очиқ мулоқот истиқболдаги барқарорлик ва фаровонликнинг асосий кафолатидир.
Семинар иштирокчилари Марказий Осиёда кечаётган чуқур интеграция жараёнлари нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки ижтимоий-гуманитар соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизими учун ҳам кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси