Боксчиларимиз финалда кимлар билан беллашади?

2

13 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал беллашувлари ўтказилади.

13 вазн тоифаси бўйича ўтказиладиган финал жангларида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси чемпионлик учун кураш олиб боради. Қизиғи шундаки, финалга чиққан 6 боксчимизнинг барча рақиблари россиялик спортчилар ҳисобланади.

Хусусан, 51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов россиялик Байр Батлаев билан, 60 кг да Абдумалик Халоков Всеволод Шумков билан, 67 кг да Асадхўжа Мўйдинхўжаев Эвгений Коол билан, 80 кг да Жавоҳир Умматалиев Жамбулат Бизамов билан, 92 кг да Тўрабек Ҳабибулаев Муслим Гаджимагомедов билан, +92 кг да Арман Маханов Давид Суров билан жаҳон чемпионлиги ва 300 минг АҚШ доллари учун ўзаро беллашади.

Шунингдек, эртага финал жангларида Россиядан 12 нафар, Қозоғистондан 4 нафар, Озарбайжон, Беларус, Тожикистон ва Қирғизистондан 1 нафар боксчи рингга чиқади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси