Кеча Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев XIV билан учрашув бўлиб ўтди
12

Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан, католиклар ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот ушбу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда.



Бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилди.