Нукусда Ўзбекистон кубоги ўтказилди

20

7-10 декабрь кунлари Нукус шаҳрида ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафардан ортиқ спортчилар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида куч синашди.

Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтган кескин беллашувларда республикамиздан қизлар ўртасида Шаҳло Қалмуратова, Жасмина Ўролбоева ва Ойсулув Қидирбоевлар барча рақибларини енгиб чиқиб, олтин медаль соҳибига айланди. Арайлим Шараповага кумуш, Наргиза Соатдинова, Ҳурлиман Ниёзимбетова, Мадина Ниэтбаева, Асемай Макунова, Алфия Нуратдиноваларга бронза медаль насиб этди.

Аммо, йигитларимизга олтин медаль олиш насиб этмай, улар ўз вазн тоифалари бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Хусусан, Асадбек Имангалиев, Исабек Бийсенбаев, Жанарис Шинбатиров, Балмурат Аймуратов, Ринат Муратбаевлар кумуш, Даврон Жумамуратов, Али Илясов, Бахтибай Сейитирзаев, Шерзод Медетбаев, Алпомиш Жанабаев, Темирхон Исаков, Саламат Пурханатдинов, Муса Жумамуратов, Қуралбай ва Жасур Муратбаевлар бронза медаллари билан тақдирланди.

Ёш полвонларимизни мусобақага Гулшод Ўтемуратова, Анвар Сатниязов, Нурлибек Ережепов, Чингиз Бийимбетов, Албина Алламбергенова, Қарчиға Бўронбоев, Бекет Қалжанбоев, Рустем Жумабоев, Иляс Сейтмуратов, Асилбек Сариев, Бўкенбой ва Есет Садвақасовлар тайёрлади.

Умумжамоа ҳисобида эса, Андижон вилояти биринчи, Наманган вилояти иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, республикамиз жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиблар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси