Яна бир хуш хабар!

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 8-13 декабр кунлари Ҳиндистон давлатининг Нью-Деҳли шаҳрида ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 20-сессияси ўтказилмоқда.
Ушбу сессия кўп миллатли Қорақалпоғистон халқи учун муҳим воқеаларга бой тарзда ўтказилмоқда.
Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган ташрифида берилган топшириқлари доирасида қорақалпоқ халқининг асрлар оша етиб келган ноёб маданий меросини асраш, уни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, топшириқлар берилган еди.
Мазкур вазифаларни кенг татбиқ этиш мақсадида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раҳбарлигида йўлга қўйилган тизимли ва амалий ишлар бугун ўзининг ижобий натийжасини кўрсатди.
Халқимизнинг бунёдкорлик маданияти, уй-жой қурилиши ва меъморчилик билимларини ўзида мужассам этган «Қора уй» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросининг РЕПРЕЗЕНТАТИВ рўйхатига киритилди.
Сессия иши доирасида дастлаб, «Қўбиз ясаш ва ижрочилик санъати» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини зудлик билан муҳофаза қилиш рўйхатига киритилган бўлса, бундан сўнг «Қирғиз, Қозоқ ва Қорақалпоқ ўтовларини барпо этишга оид анъанавий билим ва кўникмалар» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросининг РЕПРЕЗЕНТАТИВ рўйхатига киритилди.




Таъкидлаш жоизки, «Қора уй» – қорақалпоқ халқининг бунёдкорлик маданияти, уй-жой қурилиши ва меъморчилик билимлари жамланган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маданий меросидир. Қора уй 6, 8, 12 қанотли бўлиб, бошқа халқлар ўтовларидан ажралиб туради.
Албатта, ЮНЕСКО сессияси давомида «Қўбиз ясаш ва ижрочилик санъати» ҳамда қорақалпоқ халқининг «Қора уй»и ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросининг РЕПРЕЗЕНТАТИВ рўйхатига киритилгани халқимизнинг кўнглини чексиз қувончга тўлдирмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги