Интенсив балиқчиликни йўлга қўйган хўжаликларга ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра камайтирилади

13

Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказмоқда.

Балиқчиликда наслни янгилаш, ҳосилдорликни ошириш ва шаффофликни таъминлаш бўйича ҳам бир қатор янгиликлар жорий қилинади.

Карп ва совуқ сув балиқлари бўйича Венгрия ва Норвегиядаги ҳамкорлар билан Янгийўл ва Бўстонлиқ туманларида 2 та наслчилик маркази ташкил қилинади.

Четдан наслдор она балиқ олиб келиш харажатининг ярми қоплаб берилади. Балиқчилик хўжаликлари инкубация, лаборатория, ёпиқ сув айланма тизимларини импорт қилишда божхона божидан озод этилади.

Интенсив балиқчиликни йўлга қўйган хўжаликларга ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра камайтирилади.

Аксинча, интенсив усулга ўтмаган, кўллардан самарасиз фойдаланаётган корхоналар учун ер солиғи оширилган ставкада қўлланади.

ЎзА