Ҳар йили вирусдан холи ўн миллиондан ортиқ картошка мини-туганаклари тайёрланади

15

Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказмоқда.

Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доимий диққат марказида бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

– Тўғри, куз-қиш учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захира қиляпмиз. Энди бу ишни йил давомида амалга ошириб, нархлар барқарорлигини таъминлаш учун доимий интервенция тизими жорий этилади, – деди Президентимиз.

Яқинда озуқабоп, мойли экин ва картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар эълон қилинган эди. Жумладан, келгуси йилда фермерларга 2025 йил олган ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 фоизли кредит ажратилади. Хорижий валютадаги кредит ставкасининг 8 фоиздан ошган қисми қоплаб берилади. Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади.

Ҳар йили «ин-витро» лабораторияларда вирусдан холи 10 миллиондан ортиқ картошка мини-туганаклари тайёрланиб, уруғчилик хўжаликларига бепул берилади.

ЎзА