Давлат мадҳияси бутун институт бўйлаб янгради

71

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Бугун Қорақалпоғистон тиббиёт институтида 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда институт ректорати, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар биргаликда, кўтаринки руҳда давлат мадҳиясини ижро этди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан Давлат мадҳиясининг Ватанимиз ҳаётидаги аҳамияти ва тутган ўрни ҳақида сўз юритилиб, у мамлакатимиз мустақиллигининг, кўп миллатли халқимиз бирлиги ва фидойилигининг ёрқин тимсоли экани алоҳида таъкидланди. Ўтказилаётган бундай маънавий-маърифий тадбирлар талаба-ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва фуқаролик масъулиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, ушбу тадбир институтнинг барча кафедраларида ҳам давом эттирилиб, дарслар Мадҳияни биргаликда ижро этиш билан бошланди. Бу эса, талаба-ёшларда миллий ғурур ва Ватанпарварлик руҳини янада юксалтиришга хизмат қилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси