Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологиялар ва замонавий илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулотларни сифатли қайта ишлаш, юртимиз экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги самарали фаолияти, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони билан
Юсупова Гулбахар Эркиновна – Беруний туманидаги «KKR Ipak Cluster» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси,
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Сейфуллаев Бахтияр Кемалович – Тахтакўпир тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси етакчи муҳандис-гидротехниги, «Дўстлик» ордени билан
Абиллаев Уразбай – Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси лаборатория мудири,
Зайтов Зияуатдин Имаматдинович – Нукус тумани ҳокими,
«Жасорат» медали билан
Отепбергенов Сарсенбай Ниетбаевич – Қонликўл туманидаги шахсий томорқа ер эгаси,
«Шуҳрат» медали билан
Аширова Тажигул Алланазаровна – Элликқалъа туманидаги «Амиробод Мардони» кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи,
Исмаилов Максуд Кошназарович – Тўрткўл туманидаги «Қўшназар пахтакор» фермер хўжалиги бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев